Ишбилармон аёл қўшниларни ҳам иш билан таъминламоқда
📌 2-сектор ҳудудидаги “Ойдин ҳаёт” маҳалласида истиқомат қилувчи Гулсара Мирзаева шу вақтга қадар норасмий меҳнат билан шуғулланиб, доимий иш жойига эга эмас эди. 📝 Қаҳрамонимиз туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти “Тадбиркорликка ўқитиш маркази” ҳамда Халқ банки ҳамкорлигида “Бизнес яратиш йўлида етти қадам” тамойили асосида ташкил этилган 12 кунлик (48 соат) ўқув курсини муваффақиятли тамомлаб, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. ✅ Эндиликда Гулсара Мирзаева нафақат ўзи, балки ён қўшни аёлларни ҳам иш билан таъминлаб, даромад топишга замин яратди. 🎥 Батафсил ушбу видеолавҳамизда.
Название:
Ишбилармон аёл қўшниларни ҳам иш билан таъминламоқда
Категория:
Разное